Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти томонидан «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлиги МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ҳозирда жиноят содир этишда гумон қилиниб, Жанубий Корея фуқароси Канг Намкю терговга жалб қилинди.

«Агар Сиз фотосуратда келтириб ўтилган шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тергов департаментининг (71) 231-31-98, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлиги МЧЖга берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини маълум қилган эди.