Ўзбекистон ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси Самарқанд шаҳрида юз берган ёнғин ҳақида маълумот берди.
8 ноябрь куни соат 23:19 да Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасидаги 85-Б уйда жойлашган Beeline (Unitel МЧЖ) ҳудудий биноси ёнидаги RID-200 русумли генератор ва электр шит ёнаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 23:25 да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:32 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида заҳира электр токи ишлаб чиқариш генератори ва электр шит қисман ёнғиндан зарарланган. Аланга бинога ўтиб кетиши олди олинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)