Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш ташкил этилди. Бу ҳақда «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида» Президент қарорида айтилади, деб ёзади «Ҳуқуқий ахборот».
Қарор билан шунингдек, 2019–2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш кенгаши ташкил этилди.
Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлашдан иборат.
Қарор билан Қорақалпоғистон республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш лойиҳаси маъқулланди.
Изоҳ (0)