Давлат думаси Россия дастурий таъминоти бўлмаган смартфон, компьютер ва ақлли телевизорларнинг сотувини ман этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «Известия»

Қонун лойиҳаси муаллифларига кўра, бундай меъёр хорижий қурилмаларни харид қилиш чоғида Россия бозорини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурларга бир йўла эга бўлиши сабабли истеъмолчиларни ўзига жалб этади.

Қурилмаларда ўрнатилиши керак бўлган дастурий таъминот рўйхати Россия ҳукумати томонидан белгиланиши қайд этилган.