Япония датчиклари сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда жойлашган Олмаота шаҳрида яшовчиларни зилзилалар ҳақида хабардор қилади. Бу ҳақда Tengrinews маълум қилди.
Challenge компанияси бош директори Казуо Сасаки шаҳарга ер қимирлашлари ҳақида барвақт огоҳлантирувчи EQ Guard қурилмаларининг 5 та комплексини совға қилди. Улар Олмаота атрофидаги бир неча манзилларда ўрнатилади. Датчиклар фавқулодда ҳолат ҳақидаги биринчи сигналларни илғаб, маълумотни қайта ишловчи марказга узатади ва бу ердан огоҳлантириш кетади.
— Япония технологияси барчани эвакуация қилишга улгуриш учун мўлжалланган эрта огоҳлантириш тизими эмас. У содир бўлган ҳолат юзасидан тезкор огоҳлантириши кўзда тутилган. Айтайлик, Олмаотадан 200 километр нарида зилзила содир бўлди ва бу ерга қараб юрмоқда. Тўлқинлар барча томонларга тарқалади, тезлиги турлича. Шаҳар ташқарисидаги тўлқинлар уларни илғаб, бу ерга узатади ва биз чора кўришга улгурамиз, — дейди Сейсмология институти директори Досим Сулеев.
Япон тизими эҳтиёт қисмлар ва интернетга ҳамда электрга улаш харажатларидан ташқари 3 минг доллар туради. Тизим икки ой мобайнида синовдан ўтади.
Изоҳ (0)