SpaceХ компанияси асосчиси, америкалик IT-тадбиркор Илон Маск Starlink глобал интернетини тарқатишга мўлжалланган сунъий йўлдош тармоқлари орқали ўзининг биринчи твитини юборди, деб хабар беради Meduza.
«Ушбу твитни Starlink сунъий йўлдоши орқали юбормоқдаман», — деб ёзади Маск Twitter’даги саҳифасига. Ундан кейинги хабарда эса «Ишлади», деб ёзилган.
Starlink — SpaceХ компанияси томонидан яратилган глобал интернет дастури бўлиб, унинг доирасида ер орбитасига 42 мингта кичик ўлчамли сунъий йўлдошлар учирилади. Мазкур сунъий йўлдошлар бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернетни тарқатишга ёрдам беради. Дастлабки 60 та Starlink сунъий йўлдошлари 2019 йилнинг май ойида орбитага учирилган эди. 2020 йилдан бошлаб Starlink АҚШ жанубида ишлай бошлайди.
Изоҳ (0)