Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими йўл ҳаракат қоидасини бузиш ҳолати акс этган видео ва қоидабузарга қандай чора қўллангани ҳақида тушинтириш берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Ушбу факт бўйича Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бўлимига бириктирилган «Нексия-3» русумли автомобиль (давлат рақами 01 067 VSC) бундай ҳаракатланишга сабаб (мисол учун, зарур чақирув, ҳуқуқбузарлик ва ҳоказо) бўлмаганлиги аниқланган. Автомобилни бошқарган ходимга нисбатан кейинги кун соат 07:50 да Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома расмийлаштирилган. Унга кўра, юқоридаги қоидабузарлик содир этган ходим энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жаримага солинади.

Шунингдек, ҳайдовчи билан йўлларда хатога йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу масалада қонун олдида ҳамма тенглиги, ҳаракат пайтида хатоликка йўл қўйган ҳар қандай ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тайёр бўлиш кераклигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда