Беларусь бош вазири Сергей Румас Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган мажлисида ядровий хавфсизлик масалалари бўйича мунтазам учрашувлар ўтказишни таклиф қилди. «Gazeta.uz»нинг қайд этишича, Беларусь ШҲТда кузатувчи мақомига эга.
«ШҲТ доирасида атом энергетикаси ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича мунтазам учрашувлар, йиғилишлар ўтказиш механимларини ишлаб чиқиш вақти келди», — деди Сергей Румас.
Унинг таъкидлашича, Беларусь ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари бўйича ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия 2019 йил охиригача атом электростанциясини қуриш бўйича асосий шартномани имзолаши режалаштирилган. Қурилиш ишлари эса 2020 йил бошида бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)