• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Товушдан тез. 1 ноябрь – афсонавий Ту-144 ёхуд «Конкордски» самолёти илк қатновни амалга оширган кун

    Бундан роппа-роса 42 йил муқаддам СССРнинг афсонавий Ту-144 самолёти илк йўловчи қатновини амалга оширган эди. Шу муносабат билан «Дарё» мазкур самолёт ҳақида катта материал тайёрлади.

    1977 йил ёзида Брежнев Францияга давлат ташрифини амалга оширганида фаранг сиёсатчилари унга Рио-де-Жанейро ва Баҳрайнга қатновларни амалга ошираётган товушдан тез учувчи Konkord самолётини кўз-кўз қилди. Бу нарса Брежневни лол қолдирган дейиш қийин. Чунки Konkord’нинг рақобатчиси ва, таъбир жоиз бўлса, «эгизаги» бўлган самолёт аллақачон «Аэрофлот» тасарруфида бор эди. Авиаконструктор Туполев лойиҳасига кўра Воронеждаги авиация заводида йиғилган Ту-144 самолёти фарангларнинг Konkord’идан аввалроқ товуш тезлигини забт этган илк йўловчи самолёти сифатида тарихдан жой олиб улгурганди.

    Бироқ Совет Иттифоқи Ту-144 ни мунтазам рейсга қўйишга шошилмади ва у аввалига фақат юк ташиш асносида синовдан ўтказилди. Йирик сиёсий кимўзар пойгаси замони бўлган 60–70-йилларда Ғарб ва Иттифоқ ўртасида бу каби техникавий баҳс оддий ҳол эди. Томонлар асосан космосни ўзлаштириш ва ядро синовлари борасида пойга қилаётган бўлса-да, авиаконструкторлар ҳам бу борада четда қараб турмаган.

    Франциядан қайтгач, Брежнев Ту-144 самолётларини йўловчи рейсларга чиқариш ҳақида кўрсатма беради. 1977 йилнинг 1 ноябрида товушдан тез учувчи самолёт илк бор Москва – Олмаота йўналишида йўловчиларни манзилга элтиб қўйди. Самолёт 16 000–17 000 метр баландликда, 2 000 километр/соат тезлик билан учиб, 3 260 километр масофани икки соатдан сал кам вақт ичида босиб ўтди. Бу дегани, Ту-144 оддий самолёт тўрт соатда етиб борадиган жойга деярли икки баробар қисқа фурсат ичида қатновни якунлаган. Бугун ўша рейс амалга оширилганига 42 йил тўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ту-144 ва Konkord самолёт ташқи кўриниши жиҳатдан ҳам, конструкторлик ечимлари нуқтаи назаридан ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Шу сабабли Ғарбда Ту-144 ни «Конкордски» деб ҳам аташган. Ту-144 нинг илк синов парвози 1968 йилнинг 31 декабрь куни Жуковский аэродромидан амалга оширилган бўлиб, у ўшанда ҳақиқатан ҳам товуш тезлигидан юқори тезликка эриша олган тарихдаги биринчи транспорт самолёти бўлган. Франция ва Британия қўшма лойиҳаси бўлган Konkord эса орадан икки ой кейин – 1969 йилнинг 2 мартида Тулуза аэропортидан ҳавога кўтарилган. Гарчи Ту-144 биринчи бўлиб товуш тезлигини забт этган бўлса-да, амалий эксплуатацияга жорий қилишда французлар илғорроқ чиқиб қолди ва Konkord биринчи бўлиб мунтазам қатновларни амалга ошира бошлади.

    Аслида транспорт самолётини ҳам товушдан тез учар қилиш ғояси ҳарбий қирувчи самолётлар бу тезликни забт этгандан кейиноқ юзага чиққан. Лекин нисбатан ихчам бўлган ҳарбий самолётларни товушдан тез учар қилишдан кўра оғир транспорт самолётлари билан бундай натижага эришиш жуда мураккаб муҳандислик ечимларини талаб қилади. Хусусан, ўша пайтда бу лойиҳа тамомила янгича технологик ечимларни рўёбга чиқаришни тақозо этган. Бунда нафақат хавфсизлик, балки мутлақо янги турдаги двигатель яратиш масаласи ҳам бор эди. Боз устига, вазиятга сиёсий тус берилгандан кейин товушдан тез учувчи транспорт самолётини биринчи бўлиб яратиш ва мунтазам қатновга қўйиш ғояси юзасидан нафақат энг кучли муҳандис ва конструкторлар, балки ҳар икки тарафнинг энг зийрак айғоқчилари ҳам ишга солинган. Самолётлар конструкцияси жуда ўхшашлигининг сабабларидан бири ҳам шунда, лекин ўзаро техник жосуслик қилингани ҳақида фактлар ҳеч бир тарафда йўқ. Қайтанга самолётларни лойиҳалаш вақтида француз ва совет муҳандислари ўзаро тажриба алмашиб тургани, хусусан, самолёт фюзеляжига мўлжалланган оловбардош пишиқ металл намуналарини алмашинишгани ҳақида маълумот бор. Устига устак, Ту-144 ва Konkord’нинг аэродинамик схемаси бир хил. Бутун ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш муддати давомида 14 та Konkord ва 16 та Ту-144 йиғилган. Konkord’ларни British Airways ва Air France еттитадан тақсимлаб тасарруф қилган бўлса, Ту-144 нинг ҳаммаси «Аэрофлот» қарамоғида бўлган.

    Уларнинг ҳар иккисида горизонтал дум қисми мавжуд эмас ва қанотлар ҳам дельтасимон шаклда, яъни учбурчак кўринишда корпус билан туташиб кетган. Қанот эса бироз эгриликка эга бўлиб, у товуш тезлигидан катта тезликка чиққан пайтда ўз-ўзидан тўғриланган. Бундан ташқари, Konkord ҳам, Ту-144 ҳам бошқа самолётлардан яққол ажралиб турувчи пастга қайрилган тумшуққа эга бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бунинг сабаби товуш тезлигидан деярли икки баробар катта тезликда самолётга тушадиган физик зўриқишларга мосланишдан иборат, қолаверса, учиш майдончасидан шиддат билан чиқиб кетишда самолёт тумшуғини юқорига кескин кўтариш талаб қилинган. Бунда учувчи учиш йўлагини кўриб туриши учун ҳам тумшуқ корпуснинг бошқа қисмида сал қуйиланиши лозим эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бироқ Konkord ва Ту-144 ни ўзаро фарқлаб турадиган жиддий тафовутлари ҳам бўлган. Улар ичида энг асосийси ва Konkord учун афзаллик – Ту-144 учун заифлик саналган нарса – двигателлар кучи эди. Бу борада Konkord муҳандислари ишлаб чиққан мотор жуда кучлилиги билан ажралиб турган; ТУ-144 мотори эса самолётни узоқ муддат икки ва ундан ортиқ мах тезликда ҳаракатлантириб туриш учун заифлик қилган. Маълумот ўрнида: мах – бу товуш тезлигига нисбатан олинган бирлик бўлиб, бир мах – бир товуш тезлиги демакдир. Икки мах дегани товуш тезлигидан икки карра тез, уч мах уч карра тез ва ҳоказо дегани. Konkord учун двигателларни Rolls-Royce тайёрлаган. У узоқ вақт мобайнида самолётни икки мах тезликда учира оладиган қувватга эга эди. Ту-144 учун тайёрланган HK-144 моторлари эса фақат форсаж вақтида икки мах тезлик бера олган. Шу сабабли ҳам Konkord Атлантика оша Рио-де-Жанейрогача учиб бора олган бўлса, Ту-144 Москва – Олмаота масофасини уддалаган холос.

    Умуман олганда, Ту-144 етиб бориши режалаштирилган энг олис манзил бу ораси 6 250 километр бўлган Москва – Хабаровск рейси бўлган эди. Бироқ авиаконструкторлар техник жиҳатдан ўзлари ҳам ишонқирамаган бу таваккалчиликдан воз кечган. Кейинчалик Азор оролларида қўниб ўтиш орқали Куба пойтахти Гаванага учиш режаси ҳам худди шу индалло билан бекор қилинган.

    Кейинчалик Туполев конструкторлик идорасида РРД-36-51 номли бошқа кучли мотор лойиҳаланди ва у Rolls-Royce мотори сингари икки мах тезликни узоқ муддат таъминлай олди. Бироқ бу двигатель ишлаб чиқаришга жорий этилганда аллақачон кеч бўлганди. Сабаби, бу пайтга келиб Ту-144 самолётлари эксплуатацияси тўхтатилганди. Ту-144 атиги етти ой йўловчи қатновларини амалга оширди. Бу орада бундай самолётлар иштирокида иккита авиаҳалокат содир бўлиб улгурди. Қолаверса, ҳар қанча шов-шувли ва пафосли тарғиб қилинмасин, Ту-144 нинг йўловчи ташиш рейсларидаги эксплуатация харажатлари ўзини мутлақо қопламаган. Товуш тезлигидан юқори тезлик йўловчи самолёти учун етарлича рентабеллик бермади. Ту-144 жами 55 марта қатнов амалга ошириб, 3 284 йўловчини манзилга элтди холос. У 1978 йилнинг 1 июнида сўнгги бор рейсдан қайтгач, бошқа учирилмади.

    Konkord эса 2003 йилгача хизматда бўлди ва жами 2,5 миллиондан зиёд йўловчини манзилга элтди. 2003 йилнинг 26 ноябрь санасида Ту-144 нинг ғарблик қариндоши ҳам учишдан тўхтади.

    Ҳозирда ҳар икки турдаги самолётларнинг аксарияти турли шаҳарларда кўргазма учун қўйилган. Шунингдек, ҳар икки тарафда самолётларни қисқа техник таъмирлаш орқали сафга қайтарса бўладиган қилиб шай ҳолда тутиб турилган намуналари ҳам сақланмоқда.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    01.11.2019, 15:48   Изоҳ (0)   65129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лицензиясиз фильмларни намойиш этадиган 80 фоиз рус сайтларининг серверлари ўчириб қўйилди

    28.10.2019, 13:43

    Илон Маск Starlink глобал интернет сунъий йўлдоши орқали биринчи твитни ёзди

    23.10.2019, 08:56

    Ўзбекистонда темир йўл чипталари сотиш мобил дастурининг янги версияси ишга туширилди

    07.10.2019, 18:27

    Эрон ҳукумати билан боғлиқ хакерлар АҚШ президентлигига номзодлардан бирига тегишли аккаунтларни бузишга уринган

    06.10.2019, 14:50

    «Одноклассники»да видеода юзни таниш функцияси пайдо бўлди

    06.10.2019, 13:26

    Олмаотада зилзилни олдиндан огоҳлантирувчи япон датчиклари ўрнатилади

    05.10.2019, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.