Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги «Дарё»да Туркманистонга Ўзбекистондан пахта чигити олиб киритилаётгани ҳақида 25 октябрда эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.
Хабарда Туркманистон Транспорт-логистик маркази темирйўл хабарномасида мамлакатдаги ёғ ишлаб чиқариш заводига кунига 5 тадан 10 тагача вагонда чигит олиб келинаётгани, пахта чигити охирги йилларда октябрдан февралга қадар тез-тез хориждан сотиб олинаётгани қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистондан автотранспорт воситасида ҳам чигит олиб ўтилаётгани сабабли заводнинг бир суткада 300 тонна маҳсулот етказиб бериши мумкинлиги маълум қилинган.
Мавзуга доир:
Аввал Туркманистон—Ўзбекистон чегарасида махфий юклар ортилган фуралар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг опаси Гулнабат Довлетованинг имзоси ва мамлакат Қизил ярим ой миллий жамиятининг муҳри билан икки давлат ўртасида қатновни амалга ошираётгани хабар қилинган. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ушбу хабарга муносабат билдириб мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилгани ва ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)