• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Ўзбекча IELTS, совуқнинг биринчи қурбони, Зоир Мирзаевнинг қайтиши

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Ўттиз йил муқаддам 21 октябрь куни бир гуруҳ зиёлиларнинг ташаббуси ва курашлари натижасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Шу муносабат билан пойтахтда тантанали маросим ўтказилди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, «Давлат тилига бўлган эътибор мустақилликка бўлган эътибор, давлат тилига эҳтиром ва садоқат она Ватанга эҳтиром ва садоқатдир!» деди. Шунингдек, «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон қабул қилди. Унга биноан, 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди. Бундан ташқари, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилиниши белгилаб қўйилди.

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзбек тилини билиш даражасини баҳолашнинг IELTS каби тизимини яратиш устида ишланаётганини билдирди.

    Айтиш лозимки, яқин йиллар ичида ўзбек тилига бунчалик эътибор кўрсатувчи чора-тадбирлар қўлланмаётган эди.

    Мавзуга оид:

    Байрам ўтади, муаммолар эса қолади. Ўзбек тилининг олдида турган муаммолар ҳақида

    * * *

    2011 йилдаги ишлар бугун ҳам акс-садо бермоқда. Аммо ижобий томонга эмас. Ўзбекистонга собиқ Turkuaz бошқарувчисига ўнлаб миллион доллар тўлаш мажбурияти юкланди.

    Ўзбекистонда қарийб ўн йил фаолият юритган Turkuaz савдо маркази саккиз йил олдин баҳорда ёпилган ва унинг туркиялик эгаларига жиноий иш қўзғатилган эди. Ўтган ҳафта Халқаро арбитраж суди Ўзбекистон туркиялик тадбиркор Воҳид Гунешга 40 миллион доллар тўлаши кераклиги тўғрисида қарор чиқарди. Бу Гунешнинг мусодара қилинган мол-мулкининг компенсацияси сифатида ҳисобланган.

    Судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, турк компаниясининг раҳбари Воҳид Гунеш Ўзбекистондан 180 миллион доллар талаб қилган, бундан ташқари, маънавий зарар ундирилишини истаган. Талаби қисман қондирилган бўлса-да, тадбиркор суд қароридан мамнун ва ҳозир Ўзбекистонда бизнес юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди.

    * * *

    Тилига эрк берган мансабдорлар давлат ва жамоатчилик томонидан якдиллик билан қораланаётган, баъзида танқидлар ўз натижасини бераётган замонда яшаяпмиз. Ўтган ҳафта Янгийўл ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари эканлиги айтилган Усмон исмли шахснинг туман таксичиларни оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан ҳақоратлагани аудиоси тарқалди. Бир дақиқага бормайдиган сўкишлардан Telegram’нинг ботларигача қизариб кетиши ортидан дарҳол текширув бошланиб кетди. 23 октябрь куни кечқурун юзга яқин таксичи туман ЙҲХБ биноси олдида изоҳ талаб қилиб тўпланди.

    Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

    Маълумки, бизнинг мансабдорлар номаъқул ишини яширади, аммо тарқалиб кетса, ноилож тан олиб қўяди. ЙҲХБнинг оғзи полвон катта инспектори Усмон Замонов ҳам аввалига аудиони тан олмади. Аммо ИИББнинг текширувлари натижасида тан олишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, у эгаллаб турган лавозимидан четлатилди. Ҳозир прокуратура ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

    * * *

    Хоразмлик оила 22 октябрь куни энергетик инқироз қурбони бўлди. Кунлар совуши ортидан уйига печка ўрнатган оила уйда ис гази тўпланиши оқибатида нобуд бўлди. Кейинроқ ФВВ фожиа сабабларини ўрганиб, тутун чиқиш қувурига қуш уя қуриб, тутун торта олмай қолгани, натижада ис гази хонага қамалиб қолганлигини аниқлади. Бу газ сезилмайди, аммо ухлаб ётган одамнинг ҳаётига қаттиқ таҳдид солади.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Хоразмнинг Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида содир бўлган фожиадан 45 яшар оила бошлиғи, унинг рафиқаси ва икки фарзанди ҳалок бўлди.

    Бахтсиз ҳодиса ортидан «Ҳудудгазтаъминот» компанияси иситиш қурилмаларини текшириш бўйича йўриқнома эълон қилди. Унда печка дудбуронининг созлигини текшириш ўргатилган (ўқиш).

    * * *

    Юнусобод тумани ҳокими ўринбосарининг уйидан қанча пул чиқди? Ҳафтанинг энг кўп қизиқиш билдирилган хабарларидан бири шу бўлди. Асли нимадан бошланганди?

    Аввалроқ Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора билан қўлга тушганлиги ҳақида хабар берилди. Ўринбосар Эркин Зоҳидов ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Табиийки, жиноят иши қўзғатилди.

    Кўп ўтмай Эркин Зоҳидовнинг уйидан 1,5 миллион доллар пул ва Мальдивга иккита чипта топилгани ҳақида гап-сўзлар урчиди. Аммо прокуратура бу мишмишни тасдиқламади. Шунга қарамай, ўринбосар «Тошкент-Истанбул» йўналишида авиачиптани брон қилгани айтилди. Демак, 1,5 миллион доллар ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз, тергов ишлари эса давом этмоқда.

    Хўш, нега одамлар бу мишмишга ишониб тарқатмоқда? Гап шундаки, ўзбекистонликлар қўлга тушган ҳокимларнинг уйидан мушукнинг ўлигидай катта пул топилишига ўрганиб қолган. Ўтган йили Юнусубод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой бериш учун 400 минг доллар пора олаётганидан қўлган тушган (аммо пул негадир унинг аёлига қайтарилишига қарор чиқарилган). Самарқанд ҳокими Туробжон Жўраев эса пудратчилардан 2 миллион доллардан ортиқ пора олгани исботланган, сейфидан 1 миллион доллар чиққани айтилганди.

    * * *

    Пахтакорларни ариқдаги сувга тушириб жазолагани учун президент кечирмаган мансабдор Зоир Мирзаев яна катта саҳнага қайтди. Оққўрғондаги ўша кулгили ва айни вақтда ачинарли воқеа чет эл нашрларида ҳам ёритилгач, бош вазир Абдулла Арипов ўзининг ўринбосари Зоир Мирзаевни ишдан олиб, туман ҳокимлигига қўйганди.

    Зоир Мирзаев.

    Зоир Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    26 октябрь куни Қашқадарёда президент администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида йиғилиш бўлди. Унда Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев ишдан олиниб, ўрнига Зоир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Мирзаев 2010-2015 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ҳам бўлган.

    Августдаги воқеалардан («замҳоким»нинг ёқиб юборилиши, «снос»лар атрофидаги шов-шувлар) сўнг Зафар Рўзиев халқдан узр сўраб чиққан уч ҳокимдан бири бўлганди. У билан бирга Қарши, Миришкор, Чироқчи ва Китоб тумани ҳокимлари ҳам вазифасидан озод қилинди.

    Зафар Рўзиев охирги хабарларга кўра Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким қилиб юборилган.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    27.10.2019, 12:26   Изоҳ (0)   65417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тошкент кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар ва мотоцикллар «карвони»

    27.10.2019, 12:06

    Қорақалпоғистон пахтакорлари Фарғона ва Андижон вилоятларидан кейин учинчи бўлиб пахта режасини бажарди

    27.10.2019, 11:46

    ХТВ «Ўқитувчиларнинг ойлиги фақат Тошкентда кўтарилади» деган гап-сўзларга ойдинлик киритди

    27.10.2019, 11:08

    Наманганда қарзини бермагани учун танишини пичоқлаган йигит 7 йилга қамалди (видео)

    27.10.2019, 10:45

    Ўзбекистондаги парламент сайловлари муносабати билан Вашингтон ва Нью-Йоркда сайлов участкалари ташкил этилди

    26.10.2019, 23:05

    Жиддадаги бош консул Мадина ислом университетида ўқийдиган ўзбекистонликлар билан учрашди

    26.10.2019, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.