Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси икки нафар ёш боласи уйда қамалиб қолган оилага ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

24 октябрь куни соат 11:10 ларда Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик гуруҳига хабар келиб тушган. Унга кўра, Термиз шаҳар Бўстон маҳалласи 34-уйда истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонининг эшиги ичкаридан қулфланиб қолганлиги ва икки нафар ёш фарзанди ёлғиз қолиб кетганлиги боис ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг навбатчиликдаги ҳарбий хизматчи лейтенант А.Утебаев бошчилигидаги навбатчи гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида уй эшигини очиб, 3 ва 5 ёшдаги болаларни ота-онасига соғ-саломат топширган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қандай солиқ имтиёзлари бор?
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)