• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилоят ҳокимлиги Президентга видеомурожаат йўллаган тадбиркор Юсупов иши бўйича баёнот берди

    Ижтимоий тармоқларда хусусий тадбиркор Шавкат Юсуповнинг Президентга видеомурожаати тарқалгани юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги расмий баёнот берди.

    Бундан аввал Бош прокуратура, Пойтахт ИИББ ҳам ушбу масала юзасидан изоҳ берганди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Қайд этилишича, шу йилнинг август—сентябрь ойларида Андижон вилояти Олтинкўл туманининг «Узун» кўча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги собиқ «Арғумон Олтинкўл» чорвачилик ва фермер хўжалигига тегишли ер ва объектлар аукционда Шавкатбек Юсупов томонидан сотиб олинган. Бироқ у мазкур жойда тадбиркорликни йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратиш ўрнига бор нарсаларни бузилиб олиб чиқиб сотиб юборган.

    Тадбиркор ва маҳалла аҳли ўртасидаги муносабат яхши эмаслиги сабабли вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида фермер хўжалигида бўлиб, кенг муҳокамалар олиб борилганлиги ҳамда кўтарилган ушбу масала юзасидан суд жараёнлари кетаётгани, қонуний ечим топиш кераклиги маълум қилинган.

    Ўтган давр мобайнида бу масала ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлмоқда. Шу сабабли Андижон вилоят ҳокимлиги бу масала айни вақтда қандай ҳолатда эканлигини билиш мақсадида Андижон вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Камолиддин Йўлбарсовга мурожаат қилган. Қуйида Камолиддин Йўлбарсов томонидан келтирилган жавоб тўлиғича ҳавола этилди.

    — Юсуповнинг раҳбарлигидаги «Юксак блок инвест» МЧЖ Олтинкўл туманида жойлашган ферма бино иншоотларини аукцион савдосида 326 миллион сўмга сотиб олган. Сотиб олинган бино иншоотлар фуқаро Юсуповга тилхат асосида топширилиб, аукционга қўйилмаган бинолар ва мол-мулклар ва чорва моллари тегишли тартибда олиб чиқиб кетилиши унга тушунтирилган.

    Бироқ Юсупов аукцион савдосига қўйилмаган ва ғолиблик баённомасига киритилмаган фуқаро Эргашев томонидан ижара асосида қурилган ҳамда фойдаланиб келинаётган қиймати 300 миллион сўмлик тайёр ҳолдаги иссиқхона биносини бузиб кетиб, ундан чиққан қувур ҳамда арматура маҳсулотларини ўзбошимчалик билан Наманган шаҳрида темир савдоси билан шуғулланувчи фуқаро Турғунбоевга 170 миллион сўмга сотиб юборган. Бу билан Юсуповнинг ҳаракатида сотиб олинган бино ва иншоотларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш эмас, балки мавжуд биноларни бузиб кетиш ва талон- торож қилиш ҳолатлари кузатилган.

    Мавзуга доир: Бош прокуратура 326 млн сўмга мулк сотиб олган тадбиркорнинг Президентга йўллаган видеомурожаати юзасидан баёнот берди

    Шунингдек, Юсупов ўзига тегишли бўлмаган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилмаганлиги, унга ҳар хил тўсиқлар ва тазйиқлар ўтказилаётганлиги, қўли уриб синдирилганлиги, Наманган шаҳридаги хонадонига ўт қўйилганлиги, унинг қоровули Тошбоевни урушганлиги, натижада у вафот этганлигидаги важлари билан ижтимоий тармоқларда асоссиз чиқишлар қилиб келмоқда.

    Унинг важлари асоссиз ва туҳматдан иборат эканлиги дастлабки тергов давомида тўлиқ ўз тасдиғини топди. Бундан ташқари Юсуповга 2019 йил 9, 12, 16 октябрь кунлари тергов органларига келиши тўғрисидаги чақирув хатлари берилган бўлса-да, тергов органларига келишдан асоссиз бош тортган. Юсуповни 15 октябрдаги мажбурий келтириш ҳақидаги қарор бўйича ҳам терговга олиб келиш имкони бўлмаган, шундан сўнг Юсуповни қаерда эканлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тезкор суруштирув ҳаракатлари давомида уни Тошкент шаҳри Миробод туманида юрганлиги ҳақида тезкор маълумот олиниб, 21 октябрь куни Миробод тумани ички ишлар бўлимига Юсуповни Андижон вилоят прокуратурасига мажбурий келтириш ҳақида қарор юборилган ва қарор ижроси таъминланиб, 22 октябрь куни Андижон вилоят прокуратураси тергов органига олиб келинган.

    Жорий йилнинг 22 октябрь куни Юсупов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «А» банди, 168-моддаси 4-қисми «А» банди, 169-моддаси 2-қисми «А» банди, 232-моддаси 2-қисми, 233-моддаси 1-қисми, 237-моддаси, 238-моддаси 2-қисми, 139-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги гумонланиш тариқасида ишига жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Бундан ташқари «Арғумон Олтинкўл» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамрақуловга 2019 йил 10 октябрь куни жиноят кодексининг 192-моддаси, 11-моддаси 1-қисми, 233-моддаси 1-қисми билан мажбурий ижро бюроси Олтинкўл тумани бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Бектемировга шу куни жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «А » банди билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, судга юбориш чоралари кўрилмоқда.

    Мавзуга доир: Тадбиркор Бош прокуратурага арз қилиш учун Тошкентга келганида ҳибсга олинганини маълум қилди. Пойтахт ИИББ ҳолатни изоҳлади

    Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, айбланувчи Юсупов муқаддам 2014 йил жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг ҳукмига асосан айнан шу каби, яъни мусодарадаги мулк ва транспорт воситаларининг аукцион савдоси билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун,  Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «А» банди, 210-моддаси 3-қисми «Б» банди, 189-моддаси 3-қисми, 209-моддаси 2-қисми «А» банди, 168-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми «А» бандлари билан айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    Бундан ташқари, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра Олтинкўл туманидаги ферма бино иншоотини Юсупов томонидан бузиб кетилганлиги учун 2019 йил 3 июнда ўтказилган электрон онлайн аукцион савдоси қонунга хилоф тарзда ўказилган деб топилиб, аукцион баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиш арафасида бўлиб, «Арғумон Олтинкўл» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамрақулов, мажбурий ижро бюроси Олтинкўл тумани бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Бектемиров ҳамда «Юксак блог инвест» МЧЖ раҳбари Юсуповларни айблаш ҳақидаги жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

    25.10.2019, 15:57   Изоҳ (0)   43726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда қасддан одам ўлдирган икки ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

    25.10.2019, 15:42

    ЎзХДП парламент сайловларида ғолиб чиқса, Очилбой Раматовни бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатади

    25.10.2019, 15:18

    Оилавий тадбиркорлик бўйича лойиҳалар ваколатли банклар орқали кредитланадиган бўлди

    25.10.2019, 15:13

    Ўзбекистондаги мактабларда дарслар ўқувчиларнинг мадҳия куйлашидан бошланиши маълум бўлди

    25.10.2019, 14:46

    Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш комплекс дастури қабул қилинди

    25.10.2019, 14:17

    Бўстонлиққа тўққиз ойда 3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

    25.10.2019, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.