Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳронга ҳарбий ҳужум уюштириши ҳақида айтган гапларини Вашингтоннинг омадсизликларини яшириш мақсадидаги «олифтагарчилик» дея баҳолади. Бу ҳақда «Iran.ru» хабар берди.
«Бу муваффақиятсизликка учраган сиёсатдан кейинги талвасани яшириш учун қилинаётган «олифтагарчилик»га ўхшайди», — дея таъкидлаган генерал Ҳотамий.
Мавзуга доир: АҚШ Эронга киберҳужум уюштирганини билдирмоқда. Форслар эса ушбу ҳужум америкаликларнинг тушида амалга ошганини маълум қилди
Мавзуга доир: Эрон Қизил денгиздаги нефть танкерига ҳужум ортида АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони турганини билдирди
Эҳтимол уруш олиб боришимизга тўғри келар. Биз воқеаларнинг бундай ривожланишига ҳам тайёрмиз. Улар Эрон жавоб ҳаракатларини амалга оширган вақтда ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳайрон қолади. Биз вазиятга қараб иш кўрамиз.Шунингдек, у Эрон қуролли кучлари миллат ҳамда мамлакат чегараларини қўриқлашга шайлиги ва ҳар қандай таҳдид ёки ортиқча талабларга муносиб жавоб қайтаришини билдирди.Агар АҚШ бу борада хатога йўл қўйса, биз аввалгидан ҳам кучлироқ ва уларни баттар шарманда қиладиган жавоб қайтарамиз.
Амир Ҳотамий, Эрон мудофаа вазири
Изоҳ (0)