22 октябрь, сешанба куни тонгга яқин Уфадаги қиммат ресторанлардан бирига полиция чақирилди. Бу ерда бир неча киши иштирок этган можаро юз берганди, дея хабар қилади «KP.ru».
Ўзбекистонлик 23 яшар йигит 35 ва 28 ёшли икки эркак ҳамда ўзбекистонлик 20 ёшли қиз билан нимадир масалада тортишиб қолади. Шундан сўнг Калашников автоматига ўхшаш нарсани олиб, жанжал иштирокчиларига ўқталади.
Ҳодисада ҳеч кимга жабр етмагани айтилмоқда. Полиция воқеа жойидаги кузатув камераларидан видеоёзувни олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча тегишли қарор чиқарилмаган.
Изоҳ (0)