Бирлашган Араб Амирликларида 1999 йилдан бери ўтказиб келинадиган Dubai Duty Free лотереясида катта миқдордаги пул ютуқлари ўйналади.
Gulf News’нинг ёзишича, 22 октябрь куни ушбу лотереядаги йирик миқдордаги пул ютуғи Қозоғистон фуқаросига насиб қилган.
Қозоғистонлик Ҳусайн Еремешев Dubai Duty Free лотереясидан 1 миллион доллар ютиб олди. Ташкилотчилар бу хабарни етказиш учун унга қўнғироқ қилган, бироқ боғлана олмаган.
Маълум бўлишича, Еремешев лотерея билетини онлайн сотиб олган. У лотереяда ғолибликни қўлга киритган биринчи қозоғистонлик эмас. Ушбу лотереяда 2015 йилда ҳам Қозоғистоннинг яна бир фуқароси – Омар Самаликов ютуқ эгасига айланган эди.
Шунингдек, ҳиндистонлик Камаласанан Надар Васу ҳам 1 миллион доллар ютиб олди. 56 ёшли Васу Дубайда қарийб ўттиз йилдан бери яшайди. У ютуқни бизнесини ривожлантириш учун олган кредитларни тўлашга сарфламоқчи.
Изоҳ (0)