Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Ассаф эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Иброҳим ал-Ассаф 2018 йил декабрь ойидан буён Ташқи ишлар вазирлигида раҳбар лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга қадар у Қиролликда молия вазири сифатида ишлаган.
Иброҳим ал-Ассаф ўрнини Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал- Сауднинг фармонига кўра шаҳзода Фейсал бин Фарҳан ал-Сауд эгаллаган.
«Шаҳзода Фейсал бин Фарҳон бин Абдул Азиз ал-Сауд қиролнинг фармони асосида ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди», — дейилган СПА агентлиги тарқатган хабарда.
Агентлик маълумотига кўра, аввалги ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Ассаф давлат вазири лавозимига тайинланган.
Аввал Иброҳим ал-Ассаф Эроннинг Саудия Арабистонидаги катта нефть объектларини вайрон қилган ҳужум ракеталари эронлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилганлигини билдирганди.
Изоҳ (0)