• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қалбаки дорига алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

    Афсуски, бугунги кунда қалбаки ва ноқонуний дори воситалари муаммоси бутун дунёни, жумладан Ўзбекистонни ҳам қамраб олган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда қалбаки ва ноқонуний дориларнинг улуши 10 фоиздан 30 фоизгачани ташкил этиши мумкин. Сайёрамиз бўйлаб эса, умумий фармацевтика бозори 200—300 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган бир шароитда, бундай препаратларнинг улуши йилига 14—21 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Қатор давлатлар мазкур муаммони ҳал этиш бўйича жиддий чоралар кўрмоқда, бироқ дори воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар янгидан-янги, жумладан, онлайн бозорларни ҳам ўзлаштирмоқда. Бунинг кенг аҳоли қатламига бўлган хавфи янада юқори.

    Фото: Google

    Фото: Google

    2015 йилда интернетда амалга оширилган «Пангея VIII» операцияси қалбаки ва ноқонуний дориларни кузатиш бўйича олиб борилган энг йирик халқаро тадбирлардан бири бўлди. Операция 115 та давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, турли тузилмалар ходимларидан иборат 236 та гуруҳни қамраб олди. Интерпол маълумотларига кўра, олиб борилган 429 та тергов ишлари якуни бўйича умумий қиймати 81 миллион АҚШ долларига тенг 20,7 миллион қадоқдаги қалбаки препаратлар мусодара қилинган, ушбу ноқонуний дори воситаларини сотган 2 414 та веб-саҳифа ёпиб ташланган. Ўшанда фақат Рунетнинг ўзида дори воситалари билан ноқонуний савдо қиладиган 264 та сайт аниқланган эди. Шундай дори воситаларининг ярмидан кўпроғи Хитой, Ҳиндистон ва Шарқий Европанинг қатор мамлакатларидаги махфий лабораторияларда ишлаб чиқарилган. Қалбаки дориларга қарши курашда Интерпол билан бирга Sanofi, Pfizer, GlaxoSmithKline каби жаҳоннинг 29 та етакчи фармацевтика компаниялари ҳам қатнашган эди.

    Бугунги кунда талаб энг юқори бўлган, хусусан, тиббий препаратлар ва Ўзбекистонда анча кенг тарқалган биологик фаол қўшимча (БАД)лар қалбакилаштирилмоқда. Ачинарлиси, қалбакилаштирилаётган дори воситалари орасида қандли диабет ва онкологик хасталиклар сингари хавфли касалликларда қўлланиладиган қиммат препаратлар ҳам кўпаймоқда. Уларни харид қилаётган беморлар шусиз ҳам ажал ёқасида турадилар, бундай «дори-дармонлар» эса уларнинг шифо топишга бўлган сўнгги ишончини ҳам йўққа чиқаради.

    «Қалбаки дори воситалари, биринчи навбатда, инсон ҳаёти учун хавфлидир. Қалбаки дорилар касалликни даволаш имконини бермагани етмаганидек, кучсиз организм ҳолатининг янада оғирлашувига олиб келиши ҳам мумкин, — дейди қалбаки дори воситаларига қарши курашиш бўйича эксперт, Sanofi компаниясининг Марказий Осий ва Кавказ минтақасидаги хавфсизлик бўйича директори Денис Астанин. — Кутилмаганда юз бериши мумкин бўлган қарши таъсирлар ёки аллергик ҳолатларнинг пайдо бўлиши, ана шундай ҳолатлар сирасига киради. Чунки бундай ‘дориънинг таркибини ҳеч ким билмайди. Фаол ингредиентларнинг юқоридаги рецептура бўйича дозаларга бўлиниши анча кам ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунданда ёмони, уларнинг ўрнига умуман бошқа, тескари таъсир кўрсатадиган ёки зарарли субстанциялар қўшилган бўлиши мумкинлигидадир. Қалбаки таблеткаларда каламуш заҳри, цемент ёки нафас олиш йўлларининг сиқилишига олиб келиши мумкин бўлган заҳарли аралашма топилган ҳолатлар бўлган. Қандли диабет ёки инсулт оқибатларидан азият чекаётган бемор учун бундай ‘ичи бўш’ ёки хавфли, номаълум дори воситасини қабул қилиш нималарга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас».

    Ўзбекистонликлар қалбаки дорига алданиб қолмасликлари учун нималарга эътибор беришлари керак? Бунинг учун асосий «ахлоқ қоидалари»га риоя этишнинг ўзи кифоя. Биринчидан, препаратларни фақат дорихоналардан, яхшиси — йирик дорихона тармоқларидан харид қилган маъқул. Улар дори сифатини қатъий назорат қилади, препаратларни ташиш ва сақлаш учун лозим шароитларни таъминлайди, фақат ишончли дистрибюторлар билан ишлайди.

    Шубҳали онлайн-дорихоналарга яқинлашмаслик керак. Ўзбекистон фуқаролари ҳам бошқа давлатлар аҳолиси каби айрим дори воситаларини анъанавий дорихонлардан топа олмаса, уларнинг нархи ёки бошқа омиллари туфайли кўпинча хусусий шахсларга мурожаат қилади. Бироқ, дори-дармонларни қўлдан, жумладан веб-саҳифалар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги эълонлар бўйича харид қилиш умуман тавсия этилмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, фуқаролар интернет орқали 50 фоиз ҳолларда қалбаки препаратларни харид қилади. Фирибгарлар кўпинча мижоз билан боғланиб бўлмайдиган муносабатни афзал кўради, улар маҳсулотнинг ҳақиқийлиги ва уни сақлаш учун талаб этиладиган шароитларга кафолат бермайди. Шу боис, фуқаронинг алданиб қолиш хавфи ҳар сафар юқори бўлади. Бунинг оқибати эса, юқорида қайд этилганидек, анча жиддий бўлиши мумкин.

    Ҳақиқий препаратни қалбакисидан ажрата олиш анча қийин. Шундай бўлса-да, қуйидаги белгиларга эътибор бериш керак:

    • сохта препарат ўзига хос бўлмаган ғалати ҳид, таъм ва рангга эга бўлади;
    • бундай таблетка тез синиб, бўлакларга бўлиниб кетади;
    • дори упаковкаси паст сифатли, упаковка ва йўриқномасида грамматик хатолар учрайди;
    • унинг нархи одатдагидан арзонроқ бўлади.
    Бироқ таърифланган ҳолатлар фуқаролар аллақачон дуч келган ва таққослаши мумкин бўлган дориларга тегишлидир.

    Илгари дори қадоғининг сифати пастлигига қараб уни ҳақиқий-қалбакилигини фарқлаш мумкин бўлган бўлса, сўнгги вақтларда фирибгарлар оригинал препаратнинг худди ўзига ўхшаш дориларларни ишлаб чиқаришни ўрганиб олган. Афсуски, бундай ҳолатда уларни фақат лаборатория таҳлиллари орқали фош этиш мумкин.

    Препаратнинг ташқи кўриниши хавотир уйғотган ҳар қандай ҳолатда уни харид қилмаган маъқул. Дорини сотиб олишдан олдин фармацевт, имкон бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. У сўнгги йилларда ушбу препаратнинг кўриниши, ҳиди ёки упаковкаси ўзгарган-ўзгармаганидан хабардор бўлиши керак. Дорихона ходимидан препарат сертификати ёки уни сотиб олганлик тўғрисидаги чекни кўрсатишини талаб қилиш керак. Бу фуқаронинг қонуний ҳуқуқидир. Агарда дорихона сўралган ҳужжатларни тақдим этмаса, яхшиси, бошқа дорихонага мурожаат қилган маъқул.

    Ноқонуний дори воситалари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Бу препаратлар ишлаб чиқарувчиларнинг ҳақиқий дори воситалари ҳисобланади. Бироқ улар мамлакат ҳудудига (жумладан, Ўзбекистонга) амалдаги қонунчиликка риоя этилмаган ҳолда, назорат органларининг мажбурий текширувларисиз олиб ўтилган дорилардир. Гап «савдогарлар» томонидан олиб ўтиладиган ёки олиб кириладиган препаратлар ҳақида боряпти. Улар махсус жиҳозланган транспорт ўрнига оддий қутилар ва сумкалар, юк машиналари ёки автобус бўлмаларида олиб ўтилади.

    Бунда препаратлар турли техникалар, қурилиш материаллари, мева сабзавот маҳсулотлари билан ёнма-ён ҳолда, оддий санитар-гигиеник қоидалар, ҳаво ҳарорати тартибига риоя қилинмаган ҳолда ташилади. Тиббиёт воситаларини тайёрлашдан тортиб, уларни сотишгача бўлган бутун жараён маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида GxP халқаро қоидалари билан қатъий регламентга солинади. Бироқ юқоридаги ҳолатда, ушбу меъёрларга амал қилинмайди.

    Айниқса +2...+8 сақлаш шартларига риоя этиш талаб этиладиган инсулин сингари инъэксия препаратларининг бозорга кириб келаётгани алоҳида хавотир уйғотади. Замонавий инсулин — бу юқори технологияли биотехнологик ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлиб, унинг оқсилли молекуласи тўғри сақлаш ва ташиш шароитларини талаб этади. Акс ҳолда, юқори ҳарорат ёки силкиниш таъсирида ушбу препарат ёмонлашиши мумкин. Бу эса унинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

    Яна бир мисол. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, Сирдарё вилояти божхона ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига «Малик» чегара пункти орқали кириб келган Дамас тўхтатилади. Божхона текширувлари натижасида автомобилнинг олдинги бампери ичида божхона назоратидан яширин ҳолда, 9 турдаги 1 214 дона дори препаратлари, тамаки, буюмлари ҳамда идиш ва кир ювиш воситалари олиб кирилгани аниқланади. Шунингдек, дори препаратлари орасида алоҳида қоидаларга амал қилган ҳолда ташилиши ва сақланиши лозим бўлган маз ва суппозиториялар борилиги ҳам аниқланган. Чунки бевосита қуёш таъсирида улардаги шифобахш хусусиятлар йўқолади, улар эриб, фойдаланишга яроқсиз бўлади. Ушбу препаратлар кимгадир зарарли таъсир кўрсаца, бунда ким айбдор ҳисобланади? Бунинг жавоби йўқ.

    Денис Астаниннинг сўзларига кўра, тиббиёт препаратларини етказиб берувчи фирмалар қалбаки ва ноқонуний товарларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фармацевтика бозоридаги ҳолатни доимий мониторинг қилиб боради. Ана шундай маҳсулотлар аниқланса, компаниялар тегишли тартибга солувчи органларга ноқонуний товарни тарқатувчиларга нисбатан чора кўриш ҳақида расмий билдиришнома юборади. Қайд этиш керакки, қалбаки дориларни тарқатганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Ноқонуний дори воситаси учун эса етарлича ката миқдорда жарима тўлашга тўғри келади, камига шундай препаратни сотган дорихонанинг лицензияси олиб қўйилиши ҳам мумкин. Шу боис бу борада аҳоли томонидан кўрсатиладиган муносабат муҳим аҳамиятга эга.

    Агарда сиз ва танишларингиз шубҳали ёки қарши таъсир кўрсатган, ёҳуд аксинча, қабул қилганда, самара бермаган дори воситасини учрацангиз, бу ҳақда соғлиқни сақлаш органлари ёки ишлаб чиқарувчиларга хабар беринг. Ҳар бир аниқланган қалбаки маҳсулот минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

    Бобур Абидов

    24.10.2019, 15:23   Изоҳ (0)   20538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда алиментлар ва бошқа қарзларни пластик карталардан ечиб олиш ва иш ҳақидан ушлаб қолиш таклиф этилди

    24.10.2019, 15:10

    Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда олиб ўтиш тартиби такомиллаштирилади

    24.10.2019, 14:56

    Тошкент давлат техника университети ҳудудига 40 та қуёш панеллари ўрнатилди

    24.10.2019, 14:27

    ИИББ Тошкентда педофил пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    24.10.2019, 14:12

    Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business 2020 рейтингида Люксембургни ортда қолдириб 7 поғона кўтарилди

    24.10.2019, 13:28

    Польшада 2 ойдан бери даволанаётган Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    24.10.2019, 12:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.