21 октябрь куни Польшадаги Мазовецк ўпка ва сил касалликларини даволаш марказида 23 августдан бери даволанаётган Ўзбекистон фуқароси Б.Р. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вазиятни назоратга олди ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)