Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва CHINT Electric Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат техника университети ҳудудида 10 кВ/соат қувватига эга 40 та қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Лойиҳа доирасида университетнинг энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув лаборатория хонаси ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди.
Замонавий жиҳозланган лабораторияда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, электр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Изоҳ (0)