UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг навбатдаги рақиблари ҳақида маълум қилди.
«Катта эҳтимол билан навбатдаги рақибим Тони Фергюсон бўлади. Боиси бошқа рақиблар йўқ. Тони мен билан жанг қилишга лойиқ. Ва биз беллашишимиз керак.
Шундан сўнг мен Жорж Сен-Пьер билан жанг қилишим мумкин. Аммо ярим ўрта вазнга кўтарилмоқчи эмасман. Ўз вазнимда қолишни, камаримни ҳимоя қилишни ва енгил вазнда энг яхшиларидан бири бўлишни хоҳлаяман. Бундан ташқари барча даврларнинг энг яхши жангчиси бўлмоқчиман.
Конор эса мен билан жангга муносиб бўлиши лозим. У нима хоҳласа, шуни сўраши мумкин. Бироқ булар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. У қайтиши ва ўз имконияти учун лойиқ иш қилиши керак. Конор қайтиб, бир нечта жанг ўтказсин, қолганини эса кейин муҳокама қиламиз», — дейди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентга келишини маълум қилганди.
Янада кўпроқ UFC ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)