• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Россиядан «валентинка»: ЕОИИга киради-кирмайди; Ғаниевнинг ғазаби ёки «бюджетниклар пахтага!»

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг навбатдаги аудионаъраси яна интернетни титратди. 30 сентябрь куни тарқалган аудиода Фарғона вилояти ҳокими соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилди. Вилоятга келган меҳмонларнинг ҳам соқолини олишни талаб қилди. «Шиаларнинг дўпписи»ни кийиб олган оддий хизматчи ҳам, шифохонада оқ кўйлак-иштон кийган бемор ҳам, болаларга Усома, Месси, Мужоҳид исмлари қўйилиши ҳам ҳокимнинг танқидидан четда қолмади.

    Шундан сўнг дастлаб интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда, кейин эса расмий доираларда Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракати гапира бошлашди. Сенат махсус йиғилиш чақириб, уни муҳокама қилди. Сенат раиси Танзила Норбоева ва сенатор Мақсуда Ворисовалар ҳокимнинг ҳаракатларни қоралади. Ушбу йиғилишда Шуҳрат Ғаниев «ўтиниб-ўтиниб» кечирим сўради. Сенат уни қаттиқ огоҳлантирди ва уч ой синов муддати берди. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Шуҳрат Ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    «Фамилиямни Ғанижоновга ўзгартираман шекилли». Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев иши ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Ғаниев ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди. Ҳафта ижтимоий муаммолари

    Шуҳрат Ғаниев ўз чиқишида айрим масжидларни санаб, уларни ёпишни буюрганди. Мусулмонлар идораси кутилмаганда ҳокимга эътироз билдириб, масжидни ёпиш унинг ваколатига кирмаслигини ва «бундай номақбул фикрларга муросасиз» эканлигини айтди.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳар доимгидек Шуҳрат Ғаниевнинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини билдирди.

    * * *

    Ҳафта бошида Россия федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга келди. Матвиенконинг бош муддаоларидан бири Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига киргиси бор ёки йўқлигини чамалаш десак, нотўғри бўлмайди. Айтиш керакки, ўзбек ОАВи эмас, «ТАСС» орқали Матвиенко Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши мумкинлигини айтганини билдик. Ишчи гуруҳ бу борадаги шартлар ва хатарларни таҳлил қилаётганлиги хабар берилди. Шунингдек, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 4 октябрь куни журналистлар билан анжуманда «Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш имкониятларини уч йилдан бери ўрганяпти», деб айтди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Матвиенконинг Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо бўлиши масаласи кўтарилмаган. Бироқ у «ташкилот эшиги Ўзбекистон учун очиқ»лигини айтган. Содиқ Сафоев бу масала кун тартибида йўқлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон КХШТга икки марта кириб чиқиб кетган.

    Мавзуга доир:

    Европами, Евросиёми? Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши қандай оқибатларга олиб келади?

    Бироқ Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш марҳум президент Ислом Каримов томонидан мустақилликка таҳдид деб кўрилганлиги боис кўплаб кузатувчилар унинг келажагига шубҳа билан қарайди. Таҳлилчилар Россиянинг қоидасиз сиёсий ўйин ўйнаши, ўз иттифоқчиларига истаган усулда босим ўтказишини айтади ва Ўзбекистон бундай босимлар остида қолмаслигини хоҳлайди. Шу боис кўп сонли блогерлар бу иқтисодий уюшмани собиқ Совет Иттифоқига қиёслаб, ўз эътирозини ёзди.

    Мавзуга доир:

    «Ассалом, Совет Иттифоқи!» Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига ижтимоий тармоқлар қандай муносабатда?

    * * *

    Сентябрь охирида Туркияда содир бўлган қайғули ҳодиса тўлқини Ўзбекистонга етиб келди. Турк депутати ва генерал Ширин Уналнинг уйида хизматчилик қиладиган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова ўзини тўппончадан отиб ўлдирган. Туркияда ҳам бу воқеа катта баҳслар келтириб чиқарди. Даставвал прокуратура марҳумани фоҳишаликда айблади. Бироқ мухолифат воқеага барчанинг диққатини қарата бошлади.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    2 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Нодира Қодировага боғлиқ вазиятни назоратига олганини маълум қилди. Депутатлар Расул Кушербоев ва Бекзод Ортиқов эса хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўпайиб бораётгани ва дипломатик ваколатхона ҳамда консулликларимизнинг фаолияти талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

    Мавзуга доир:

    Ўзбекистонликлар Туркияда депутатнинг уйида шубҳали ўлим топган Нодира Қодированинг қотили жазоланишини талаб қилувчи норозилик кампаниясини бошлади (фото)

    * * *

    Инсоният эришган барча ютуқларнинг асосида китоб ётади. Шу боис гарчи Ўзбекистонда кўплаб халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилаётган бўлса-да, Tashkent Book Fest – 2019 халқаро китоб кўргазмасини дайжестимизга қўшдик. 2–4 октябрь кунлари кўргазма «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтди. Унда етти мамлакатдан ўндан ортиқ нашриёт ва китоб савдоси ташкилотлари қатнашди. Мазкур кўргазмада ўзбекистонлик ноширлар ҳам иштирок этди. Блогер @shahnozxon ёзишича, Иброҳим Ғафуров, Хуршид Дўстмуҳаммад, Анвар Обиджон каби машҳур адиб ва адабиётшунослар келган.

    Бу турдаги йирик маданий тадбир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди.

    * * *

    Пахтага бюджет ходимлари ва айниқса мактаб ўқувчилар чиқмаслиги олий минбарлардан қайта-қайта эълон қилинишига қарамасдан, сийқаси чиққан ибора билан айтадиган бўлсак, «эски тузумни қўмсайдиганлар» чиқиб келмоқда. Шу ҳафта Деновда бюджет ходимлари пахтага чиқарилаётгани айтилди ва «Kun.uz» сайти мухбирлари бориб воқеани ўрганиши натижасида ўз ихтиёрига қарши равишда теримга олиб келинган бюджет ходимлари борлиги аниқланди.

    Фото: Repost

    Фото: Repost

    Когонда эса ҳокимлик худди совет тизимидагидек теримда мактаб ўқувчиларидан фойдаланаётгани ошкор бўлиб қолди. Repost сайти тарқатган расм ва хабарда бешинчидан юқори синф ўқувчилари пахта тераётганлиги акс этган. Бу Когон тумани Тайтал қишлоғидаги 15-мактаб ўқувчилари бўлиб, улар «Алиноз Шергиноз» ва «Барно Баҳром» фермер хўжаликлари даласида ҳокимият ва ХТБ кўрсатмасига асосан пахта теряпти.

    Бухоро ҳокимлиги ҳар доимгидек буни уйдирмага чиқарди.

    * * *

    Ўзбекистонликлар учун AliExpress бепул жўнатмалари миқдори чекланиши мумкин. Хориждан Ўзбекистонга юборилаётган почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона тўловларисиз киритиладиган миқдорини 25 долларгача чеклаш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Бундан мақсад импортни қисқартириб, четга валюта чиқиб кетишининг олдини олиш.

    Ҳукумат қарори қабул қилинса, AliExpress, Gearbest, Banggood, Amazon, Ebay ва бошқа халқаро интернет дўконларидан бир чорак мобайнида кўпи билан 25 долларлик жўнатмани бепул олиш мумкин бўлади. Ҳозирги чеклов: халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1000 АҚШ доллари, халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — 100 АҚШ доллари.

    Ўтган йили Ўзбекистонда AliExpress орқали харидлар 90 фоизга кўпайгани айтилган. Ўзбекистонликлар, асосан, сифатли техника, технологиялар, кийим-кечак сотиб олади.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    06.10.2019, 14:29   Изоҳ (0)   59300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бузилади-бузилмайди: Қарши шаҳрининг «Гулшан» маҳалласида яшовчи аҳоли 4 йилдан бери шу таҳликада яшамоқда

    06.10.2019, 14:08

    Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқ сотилиши тўхтатилади (видео)

    06.10.2019, 13:47

    Ўзбекистонда 2 та халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

    06.10.2019, 13:05

    Тошкентда туркий тилли давлатлар ишбилармонларининг илк мажлиси бўлиб ўтди (фото) 

    06.10.2019, 12:44

    Қашқадарёда Damas ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилиб, пахтага одам ташишга мажбур қилингани айтилмоқда

    06.10.2019, 11:45

    Фарғонада 40 миллиард сўмлик спорт мажмуаси ишга тушди

    06.10.2019, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина АҚШ ёрдамисиз қанча вақт Россияга қарши тура олиши маълум қилинди

    Дунё | 2 июл, 23:35

    ЖССТ дунё мамлакатларини тамаки ва алкоголь нархларини оширишга чақирди 

    Дунё | 2 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 2 июл, 23:05

    Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш: олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 2 июл, 22:38

    Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Олимпик мобиуз”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 2 июл, 22:37

    NYT: Paramount компанияси Трампга 16 млн доллар тўлашга тайёр

    Дунё | 2 июл, 22:20

    Суперлига. “Нефтчи” Самарқандда “Динамо”ни мағлуб этди

    Спорт | 2 июл, 22:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.