Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида Президент қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Қарорлар билан қуйидагилар тасдиқланди:
2019 йилнинг 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Беларусь ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
2019 йилнинг 31 май куни Ашхобод шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари божхона органларининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битим.
Изоҳ (0)