• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бузилади-бузилмайди: Қарши шаҳрининг «Гулшан» маҳалласида яшовчи аҳоли 4 йилдан бери шу таҳликада яшамоқда

    2015 йили Қарши шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ шаҳарнинг «Гулшан» маҳалла, «Китоб» кўчасида жойлашган 15 та хонадон бузилишга тушди. Бу ҳақда ўша пайт шаҳар ҳокимлигининг огоҳлантириш хатида маълум қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Снос»га тушган хонадонларнинг 7 таси бузилди ва зарар қопланди. Қолган 8 та хонадон вакиллари эса янги қад ростлаган кўп қаватли уйлар «соя»сида қолиб кетмоқда. Аҳоли эса бундан норози.

    — Ҳовлимизнинг ҳар бир бурчаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига кўриниб туради, — дейди аҳоли вакилларидан бири Лобар Бобоева. — Шу боисдан ҳам бундай шароитда яшаб бўлмайди. Кўп қаватли уй шундоққина «бурнимиз тагида». Шаҳар ҳокими Жамшид Фозиловнинг 2015 йил 27 июль куни бизга юборган огоҳлантириш хатида биз яшаётган 46-хонадон ҳам бузилишга тушгани ҳақида айтилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, шаҳар ҳокимининг ушбу огоҳлантириш хатида аҳоли хонадонлари Президентнинг 2013 йил 25 июлдаги «Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан қизил чизиққа тушгани ёзилган.

    — Режага кўра, биз яшаётган уйлар ўрни болалар ўйингоҳи бўлиши керак экан, — дейди Лобар Бобоева. — Аммо кўриб турганингиздек, ишлар якунига етмади.

    Кузатувларимизга кўра, ҳудудда қад ростлаган кўп қаватли уйлар ёнида ҳақиқатан ҳам болалар ўйингоҳи қурилмаган.

    Ушбу кўчада яшовчи Холмамат Алиқуловнинг айтишича, бузилиши мўлжалланган 15 та хонадон саралаб бузилган ва зарар қоплаб берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Биздан олдинги ва кейинги уйлар бузилган, аммо ўртада биз ва қўшниларимиз яшаётган 3 та хонадон қолиб кетди, — дейди Холмамат Алиқулов. — Уйимиз бузилишга тушади дейишгани боис, иккиланиб қолдик. Хотиржам яшолмаяпмиз, аросатда қолдик.

    Аҳоли шикоятига кўра, улар яшаётган уйларнинг шундоққина пешонасида қад ростлаган кўп қаватли уй қурилиши пайтида ҳовли деворларига зарар етган. Ҳожатхоналар қулаб тушган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Дом» қурилаётган пайт ҳовлимиз деворларига катта зарар етказилди, — дейди Лобар Бобоева. — Қурилиш материаллари олиб келиб тўкилиши натижасида деворларимиз қулади. Қулаган деворлар ўрнига девор қурилмасдан, вақтинча ёпиб кетилди. Қолаверса, ёмғирли мавсумда «дом» томидан тушаётган оқова сувлар тўғри келиб бизнинг ҳожатхонага киряпти, шу боис ҳожатхонамиз ҳам қулаб тушди. «Дом»дагиларга томоша бўлиб яшашимиз камдек, энди моддий зарар ҳам кўряпмиз. Бу адолатсизлик эмасми?

    Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовнинг маълум қилишича, аҳоли хонадонлари билан ёнма-ён жойлашган ушбу кўп қаватли уйни «Назар бунёдкори» МЧЖ қурувчилари қурган бўлиб, молиявий таъминот «Микрокредитбанк» зиммасида бўлган. Аммо қурилиш ташкилоти банкрот бўлгани боис, ишлар якунига етмаган ва бошқа қурувчи жалб этилган. Улуғбек Авазовга кўра, уй қурилишини якунлаган қурувчи зарар унинг даврида бўлмаганини айтиб, зарарни қоплашдан бош тортиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Қурилиш пайтида аҳоли деворларига етказилган зарарни қоплаш учун шаҳар ҳокимлиги аҳоли манфаатларини кўзлаб, Турдиали Халилов раҳбарлигидаги «Назар бунёдкори» МЧЖни судга беради, — дейди Улуғбек Авазов. — Суд қарорига мувофиқ зарар қоплаб берилади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳоли вакиллари бузилишга тушган хонадонлари қоладиган бўлса, кўп қаватли уй ва хонадонлари ўртасида девор тортилишини истамоқда.

    — Хўп, агар кўп қаватли уйлар учун болалар ўйингоҳи шарт бўлмаса ва ўша пайтда назарда тутилган лойиҳа бекор бўлган бўлса, биз ҳеч нарса деёлмаймиз, — дейди Холмамат Алиқулов. – Аммо бизга етказилган зарар қоплансин. Кўп қаватли уй ва ҳовлимиз ўртасида девор қуриб беришсин. Бу девор «дом»дан тушаётган сувларга бардош берадиган ва 10-20 йилга кафолатланган бўлсин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовнинг маълумот беришича, ушбу хонадонлар ўрнида ҳам кўп қаватли уй қурилиши учун аҳоли таклифига биноан қурувчи танланган. Қурувчи таклиф қилаётган нарх хонадон вакилларини қониқтирмаяпти.

    — Биз истиқомат қилаётган 46-уйни 220 миллион сўмга нархлашяпти, — дейди Лобар Бобоева. – Аммо бундан икки йил илгари уйимизни 314 миллион сўм баҳолашган. Қандай қилиб мен кам нархга бераман? Эртага ўрнига яна уй сотиб олишим бор. Қурувчининг ўзи қурган кўп қаватли уйлардан бир хонали уйнинг нархини сўраб кўринг, бинойидек ҳовли учун берилаётган пулдан ҳам баланд.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бизнинг ҳовлимиз учун 200 миллион таклиф қилишди, — дейди Дилсора Номерова. – Аммо биз нархлатган пайтимиз 220 миллион дейишган. Шунинг учун розилик бермаяпмиз.

    Холмамат Алиқулов яшаб келаётган ҳовлисини 490 миллион баҳолашгани, аммо шу пайтга қадар бирор бир қурувчи нарх таклиф қилмаганини билдирмоқда.

    Мавзуга доир: Адлия вазири Русланбек Давлетов: «Одамларнинг уйини бузиб, кўчага чиқариб қўйиб, компенсация тўламаслик — ваҳшийлик!»

    Шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов ҳамда ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Мирзоҳид Жўраев билан суҳбатимиз давомида «ушбу кўп қаватли уйлар лойиҳасида шикоят қилаётган аҳоли хонадонлари ўрнида болалар ўйингоҳи бўлиши назарда тутилганми ёки йўқми?» деган саволимиз очиқ қолди. Масъуллар ушбу масала билан қизиқиб, тез орада маълум қилишларини айтишди. Аммо айтилган муддатда маълумот берилмади.

    Қарши шаҳрини замонавий шаҳар қилиш учун ўша пайтда қилинган ишлар таҳсинга лойиқ, албатта. Шаҳар кўркига кўрк қўшиш, тоборо кўпайиб бораётган шаҳар аҳлининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий кўп қаватли уйларнинг қад ростлаши эса нур устига нур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ, ҳар бир иш белгиланган режага кўра бажарилса мақсадга мувофиқ бўларди. Аҳоли шикоятини ўрганиш давомида кўплаб саволлар очиқ қолди. «Китоб» кўчасидаги 15 та хонадонга нима учун бузилиши тўғрисидаги огоҳлантириш хати берилди? Ушбу хонадонлар ўрнида ҳақиқатдан ҳам болалар ўйингоҳи бўлиши назарда тутилганмиди? Унда нега лойиҳада кўрсатилган ишлар якунига етмади?

    Очиқ қолаётган саволларга масъуллар тез орада жавоб беради деган умиддамиз.

     

    06.10.2019, 14:08   Изоҳ (0)   27899
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқ сотилиши тўхтатилади (видео)

    06.10.2019, 13:47

    Ўзбекистонда 2 та халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

    06.10.2019, 13:05

    Тошкентда туркий тилли давлатлар ишбилармонларининг илк мажлиси бўлиб ўтди (фото) 

    06.10.2019, 12:44

    Қашқадарёда Damas ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилиб, пахтага одам ташишга мажбур қилингани айтилмоқда

    06.10.2019, 11:45

    Фарғонада 40 миллиард сўмлик спорт мажмуаси ишга тушди

    06.10.2019, 11:24

    Андижонда «тонировка» учун қалбаки рухсатномалар тайёрлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди (видео)

    06.10.2019, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.