Ижтимоий тармоқларда Жанубий Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқ ишлаб чиқарилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. «To‘g‘ri.uz»нинг ёзишича, Жанубий Кореядаги ўзбекистонлик фаоллар Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқ сотилаётган дўконга борди.
Улар кореяликларга бу Ўзбекистон миллий байроғига ҳурматсизлик бўлишини тушунтирди. Бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Видеода айтилишича, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар олиб борилган. Пайпоқ сотилаётган дўкон мутасаддилари ҳам буни тушунган ва бошқа такрорланмаслигини билдиган.
Бу ҳолат учун узр ҳам сўраган. Видеода айтилган сўзларга кўра ушбу пайпоқлар уч йил аввал ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг кўриниши чиройли бўлганлиги сабабли қолдиқ мол бўлса-да сотувга чиқарилган.
Изоҳ (0)