• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда Damas ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилиб, пахтага одам ташишга мажбур қилингани айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан Қарши шаҳрига йўловчи ташувчи Damas ҳайдовчиларининг шикоят қилишича, туман ЙПХ инспекторлари ҳайдовчиларнинг ҳужжатини олиб қўйиб, ҳар куни пахтага бепул ҳашарчи ташишга мажбур қилаётгани айтилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Ҳайдовчилар шикоятини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, «Насаф аудио-видео» МЧЖ раҳбарлигидаги уюшмага аъзо бўлган «Қарши—Косон», «Косон—Қарши» йўналишида ҳаракатланувчи 44 та Damasавтомобилларининг техник паспорти Косон туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспекторлари Акром Авазов ҳамда Шаҳбоз Қўчқоровлар томонидан олиб қўйилган.

    Моҳир Саломов.

    Моҳир Саломов.
    Фото: «Дарё»

    «Айни кунда Қаршидан Косонга қатновчи Damas ҳайдовчиларининг 50—60 фоиз ҳайдовчисида автомобилининг техник паспорти йўқ. Боиси, ‘ГАИ’ олиб қўйган. Ва ҳар куни бир маротаба пахтага одам олиб бориш мажбуриятини юклаган», — дейди ҳайдовчи Моҳир Саломов.

    «Косон—Қарши», «Қарши—Косон» йўналишидаги ҳайдовчилар фаолиятини назорат қилувчи уюшма «Насаф аудио-видео» МЧЖ иш юритувчиси Мавжуда Уваеванинг тасдиқлашича, ушбу йўналишга аъзо Damas автомобилларининг аксарияти ЙПХ инспекторларининг пахтага бепул одам ташиш талабини бажаришга мажбур.

    Мардон Тўхтаев исмли ҳайдовчининг «Дарё» мухбирига айтишича, унга тегишли автомобилнинг техник паспортини пахта мавсуми бошланган пайт инспектор Акром Авазов олиб қўйган ва ҳалигача қайтариб бермаган.

    Ҳайдовчи Эркин Бобохонов эса ҳужжати Шаҳбоз Қўчқоров исмли ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилганлигини айтиб, ходим томонидан хизматга мажбурланаётганини айтмоқда.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқотга киришган ЙПХ ходими Шаҳбоз Қўчқоров мухбир саволини эшитгач, «йўқ бундай қилмаганман» дея телефонни ўчирди. Ва қайтиб ходимга уланолмадик.

    Damas’чиларнинг мажбурий тарзда пахтага одам ташишини рад этган Косон туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шуҳрат Холматовнинг айтишича, Damas ҳайдовчиларининг пахтага одам ташиши бор гап. Аммо бунинг учун уларга ҳақ тўланади. Шуҳрат Холматовга кўра, бундай вазият юзага келишига йўналишни тартибга солувчи уюшма масъуллари айбдор.

    Мавзуга доир:

    • Когонда мактаб ўқувчилари пахта теримига дам олиш ва байрам кунлари жалб этилгани маълум бўлди
    • Ички ишлар вазирлиги ўз ходимларининг пахтага чиқмаслик бўйича норозилигига муносабат билдирди
    «Пахта тозалаш заводи, фермер ҳамда уюшма келишувига кўра, уч томонлама шартнома имзоланиб, ўша шартномага мувофиқ Damas ҳайдовчилари фермерларга хизмат кўрсатиши белгиланган. Сентябрь ойи бошида ўтказилган йиғилишда шундай тўхтамга келинганди. Шартнома тузилгач, Damas ҳайдовчиси ҳашарчини ташиш учун қанча масофа босганини фермердан тасдиқлатгач, пахта тозалаш заводи томонидан йўл ҳақи тўлаб берилади. Ҳайдовчилари ҳуқуқи поймол бўлмайди», — дейди Шуҳрат Холматов.

    Маълум қилинишича, сентябрь ойи бошида пахта тозалаш заводлари, уюшмалар ва фермерлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда Damas ҳайдовчиларининг хизматига шартнома асосида пул тўлаш назарда тутилган ва шартнома имзолаш масъулияти уюшма бошлиқларига юклатилган.

    Шуҳрат Холматовнинг маълумот беришича, ўша йиғилишда айни кунда ҳужжатлари олиб қўйилгани айтилаётган Damas’лар уюшмаси масъуллари ҳам иштирок этган.

    Мавжуда Уваева.

    Мавжуда Уваева.
    Фото: «Дарё»

    «Насаф аудио-видео» МЧЖ иш бошқарувчиси Мавжуда Уваева бундай шартномадан хабари йўқлигини айтмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ўнлаб ички ишлар ходимлари мажбурий пахта теримига қарши норозилик билдиришмоқда (видео)
    • Президент томонидан тақдирланган Боғот тумани ҳокими фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди
    Косон туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шуҳрат Холматов «Дарё» мухбири билан суҳбати сўнгида «Агар ходимларимиз англашилмовчилик сабаб бирор бир ҳайдовчининг ҳужжатини олишган бўлса, албатта бугуноқ қайтариб беради» деди. Бундан келиб чиқадики, айрим ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилгани бор гап.Нима учун ва қайси асосга кўра? «Дарё» масъуллардан изоҳ кутади.

    06.10.2019, 11:45   Изоҳ (0)   35248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 40 миллиард сўмлик спорт мажмуаси ишга тушди

    06.10.2019, 11:24

    Андижонда «тонировка» учун қалбаки рухсатномалар тайёрлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди (видео)

    06.10.2019, 10:39

    Озарбайжон—Ўзбекистон ўртасида Давлат хизматлари марказларини ривожлантириш бўйича меморандуми имзоланди

    06.10.2019, 10:07

    Термизда кураш бўйича Президент соврини учун халқаро турнир бошланди. Унда илк бор аёллар ҳам иштирок этмоқда

    06.10.2019, 09:10

    Ўзбекистонда барча давлат идораларига веб-сайтларни ишга тушириш мажбурияти юкланади. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам

    05.10.2019, 19:59

    Тошкентда ИИББ яшаш жойи бўлмаган шахслар реабилитация қилиш марказида йога машғулотини ўтказди

    05.10.2019, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.