Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Франция матбуоти хабарларига кўра, пичоқ билан қуролланган шахс мамлакат пойтахти Париждаги марказий полиция идорасида тўрт нафар полиция зобитини пичоқлаб ўлдирган, деб ёзмоқда BBC.

Фото: BBC

Фото: BBC

Ҳужумчининг исми ошкор этилмаяпти, аммо унинг 45 ёшда эканлиги ва Париж полициясида 20 йил ишлагани ҳамда ҳужумдан сўнг полиция томонидан отиб ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Париж марказидаги ҳудуд полиция кучлари томонидан ўраб олинган. Хабарларга кўра, яна бир киши жароҳатланган.

Ушбу ҳужум бутун Франция бўйлаб полиция ходимлари иш ташлаган кундан бир кун ўтиб рўй берди.Бир кун олдинги иш ташлашда полициячилар ўзларига нисбатан зўравонликлар кўпайиб бораётганидан норозилик билдирган.

BBC томонидан хабар берилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 да юз берган. Ҳужум рўй берган жойга президент Эммануэл Макрон, бош вазир Эдуард Филипп, Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер ташриф буюрган.

2017 йилда Франция полицияси ходими Париждаги Нотр-Дам черкови яқинидаги майдонда ҳужумга учраган эди. Мазкур ҳужум Франция прокуратураси томонидан теракт деб баҳоланган эди.

Парижда 2015 йилнинг 13 ноябрь куни терактлар кетма-кетлиги содир этилиб, қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 130 киши ҳалок бўлган, 352 киши яраланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар