Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Туркистон» ҳамда «Боғишамол» МФЙлари ҳудудида ер ости газ қувурига шикаст етказилиши натижасида 492 та хонадон газ таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
«Обод қишлоқ» дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер ости газ қувурига шикаст етган. Натижада 2019 йил 30 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб то носозлик бартараф қилингунига қадар аҳоли вакилларига тақдим этилаётган табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.Тошкент вилояти ҳокимлигиТошкент вилояти ҳокимлиги носозлик қачон бартараф қилиниши ва аҳоли газ таъминотига қачон уланишига аниқлик киритмаган.
Изоҳ (0)