Европа космик агентлиги (ЙКА) яқин йилларда Халқаро космик станцияга (ХКС) космонавтларни етказиб беришда Россиянинг «Союз» космик кемаларидан фойдаланмайди. Бу ҳақда ЙКАнинг Россиядаги доимий ваколатхонаси раҳбари Рене Пишель маълумотларига таяниб Interfax хабар қилди.
«Яқин йилларда бизнинг космонавтларимиз Америка космик кемаларида учади», — деди Пишель Евросиё Аэрокосмик Конгрессидаги нутқида.
Унинг таъкидлашича, бу европалик космонавтларнинг АҚШ квотаси бўйича учиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, Пишел, агар АҚШ ва Россия «ўзаро парвозлар» тўғрисида келишиб олса, европалик космонавтлар яна Россия космик кемаларидан фойдаланишни бошлаши мумкинлигини истисно қилмади.
Россиянинг «Союз» космик кемаси космонавтларни ХКСга етказишнинг ягона воситаси. АҚШ ҳозирда ўз космик кемаларини ишлаб чиқмоқда.
Айни дамда космонавтлар «Союз-ФГ» ракетаси ёрдамида ХКСга юборилмоқда. Эскирган Украина аналог бошқарув тизимига эга ракета учиш мосламасидан модификация қилинган, Россиянинг рақамли бошқарув тизими билан жиҳозланган «Союз-2.1а» ракета учиш мосламасига ўтиш режалаштирилган. Россия «Союз-ФГ» ракетасидан фойдаланиш 2020 йилда тўхтатилиб, «Союз-2,1а» ракетаси ёрдамида космосга учиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)