Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳибсхонада турмуш ўртоғи Раиса билан учрашди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарёв маълум қилди.
Унинг айтишича, мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси учрашув ҳақидаги илтимосни қондирган. Атамбаевнинг бошқа яқинлари, жумладан, болалари бундай сўров билан мурожаат қилмаган.
—Эр-хотин нима ҳақда суҳбатлашгани, учрашув қанчага чўзилганини билмайман. Аммо Атамбаев ўзини яхши ҳис этяпти, қўшимча илтимослар бўлмади, — дейди адвокат.
Изоҳ (0)