Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида юк машинаси ва йўловчи ташувчи уч ғилдиракли ёпиқ мотоцикл (авторикша) тўқнашиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.
«ТАСС»нинг ёзишича, воқеа Шаҳжаҳанпур округидаги трассада содир бўлган. Юк машинаси тезликни ошириб юбориб, йўловчилар бўлган авторикша билан тўқнашган.
Ҳалок бўлганлардан ташқари камида 5 киши жабрланган. Улар оғир жароҳатлар олган.
Уттар-Прадеш бош вазири Ёги Адитянатҳ жабрланганларни касалхонага юбориш ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига компенсация тўлаш ҳақида буйруқ берган.
Изоҳ (0)