АҚШ Давлат департаментининг Яқин Шарқ бошқармаси веб сайтида Фаластин автономияси мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхатидан йўқолди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда Jerusalem Post маълум қилган.
Фаластин автономияси президенти матбуот котиби Набиль Абу Рудайний Давлат департаментининг қарори АҚШ ташқи сиёсати мисли кўрилмаган даражада ёмонлашганидан далолат беришини айтган. Рудайнийнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳаракатлари Фаластин халқини йўқ қилишга қаратилган уринишлар доирасида амалга оширилмоқда.
Хабарда айтилишича, Давлат департаменти қарори расман эълон қилинмаган. Фаластин шунчаки Яқин Шарқ бошқармаси веб саҳифасида эълон қилинган мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхатидан чиқарилган.
Изоҳ (0)