«Туркистон—Чимкент» трассасининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Епкенди посёлкасидан ўтган қисмида 23 августга ўтар кечаси Ўзбекистон фуқароси Э.А.ни автобус уриб кетган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради», — дейилади ТИВ ахборотида.
Изоҳ (0)