Нукусда яшовчи 63 ёшли Т.Е. ҳамшаҳари ва тенгдоши Х.А.нинг ишончига кириб, унинг Тошкентдаги хонадонини 215 миллион сўмга сотиб юборган, дея хабар бермоқда ИИВ.
Аммо Т.Е. сотувдан тушган пулларни Х.А.га бермай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда Т.Е.нинг ўзи 22 август куни ИИБга шикоят қилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Е. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)