Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг маълумот беришича, Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Шуҳрат Искандаров тайинланган.
Эслатиб ўтамиз «Дарё»да бундан аввалроқ Қарши туман ИИБнинг собиқ бошлиғи Баҳодир Арслоновнинг туманнинг Чағониён ҳудудидаги фермер билан боғлиқ можароси ҳақида мақола чоп этилганди. Мақолада фермер Баҳодир Арслоновни уйига бостириб кириб, рухсатсиз тинтув қилишда ва аёлига куч ишлатиб телефонини тортиб олишда айблаганди. Шундан сўнг Қашқадарё вилоят ИИБ буни рад этиб чиқди. Бироз ўтиб эса туман ИИБ бошлиғи айбини тан олиб, фермердан узр сўраганди.
Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, собиқ бошлиқ Баҳодир Арслоновга ҳали иш берилмаган.
Изоҳ (0)