Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 23 август куни инсон ўлими билан тугаган камида битта йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган, «Вазиршоҳ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 31 ёшли Ф.Н. исмли аёл ва унинг 2 ёшли қизи Ш.М.ни уриб юборган.
Натижада она воқеа жойида, унинг қизалоғи эса касалхонада вафот этган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)