Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманида соҳага оид имзоланган қарорлар ва унда белгиланган вазифалар муҳокамалар марказида бўлди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
«Хусусан, журналистлар томонидан ички бозорларимизда сотилаётган сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга кириб келинишини олдини олиш ва аҳоли хонадонларидаги маиший ҳисоблагичларнинг қиёслов муддатлари 4 йилдан 8 йилга узайтирилгани билан боғлиқ кўпгина саволлари билан фаол қатнашди», — дейилади хабарда.
Саволларга «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти жавоб қайтарар экан, маҳсулот сифати стандартлар ва халқаро меъёрлар билан боғлиқ эканлиги, бунинг учун ҳар бир ишлаб чиқариш корхоналарида сифат тизимлари кенг жорий этилиши орқали маҳсулотларни жаҳон бозорларига олиб чиқиш имкониятлари мавжудлигига эътибор қаратди.
Учрашувда қарорга кўра тизимда «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат корхонасига — «УзТест» давлат корхонасига айлантирилгани, халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат «УзТест» давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини ташкил этиш ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўз борди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоб олди.
Изоҳ (0)