Бир гуруҳ алпинистлар Олмаота тоғидан пастга тушиш имконисиз қолиб кетди, деб хабар беради “Zakon.kz”.
Мурат Отепбаев, Александр Чечулин ва Андрей Корнеев «Ёввойи» довони орқали Ғалаба траверсига кўтарилган. Баландликда Чечулин касал бўлиб қолган — ўпкаси шамоллаган бўлиши мумкин. Гуруҳ палатканинг устунларини йўқотиб қўйгани сабаб қор орасида ухлашга мажбур бўлган. 16 август эртасида Александр Чечулин қайта уйғонмаган.
Мурат Отепбаевнинг қизи Айгул зудлик билан ёрдам сўрамоқда.
«6-даражали тоққа кўтарила олиш ҳуқуқига эга профессионал алпинистлар керак. Маршрут мураккаб, лекин умид бор. Абалаков маршрути. Айни вақтда музликда бундай алпинистлар йўқ. 9:30—10:00 да училади. Шунингдек, Қирғизистоннинг энг тажрибали алпинистларига мурожаат қиламан!», — деб ёзади Айгул.
Тахминларга кўра, алпинистлар гуруҳи 6600 метр баландликда, пастга тушиш имконисиз қолиб кетган.
«Табиий шароит ва керакли асбоб-анжомлар йўқлиги гуруҳнинг лагерга тушишига имкон бермаган. Тирик қолган Мурат Отепбаев ва Андрей Корнеев ҳеч ким билан боғлана олмайди. Қирғизистон ФВВ қутқарув гуруҳи Ми-8 вертолётида ўша ҳудуддан учиб ўтди. Айни вақтда об-ҳаво сабаб қидирув ишларини тўхтатишмоқчи. Мурат Отепбаев 13 йиллик тажрибага эга алпинист, Alpina Asia Team’да мураббий, 4 нафар боланинг отаси. Алпинистларнинг сўзларига кўра, бу каби об-ҳаво шароитида тоққа профессионал алпинистлардан иборат қутқарув-қидирув гуруҳини юбориш мумкин», — дея маълум қилади Айгул.
Унинг сўзларига кўра, фуқаролик вертолётлари 6600 метр баландликда бу каби юкни кўтара олмайди.
Изоҳ (0)