Россияда фитосанитария сертификатига эга бўлмаган беш килограммдан ортиқ мева ва сабзавотни почта орқали юбориш, қўл сумкаси ёки юк жамадонида олиб кириш тақиқланди, деб хабар беради «News.tj».
Беш килограммдан ортиқ юк учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегарасида (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия) тегишли ҳужжатлари талаб қилинади. Агарда ҳужжат бўлмаса, маҳсулот қайтариб юборилади ёки эгасининг ҳисобидан йўқ қилинади.
Бундан ташқари янги қоидаларга кўра, ҳужжатсиз, ичида 15 тадан кўп бўлмаган уч дастадан ортиқ гулларни, барг ёки ўсимликларни олиб кириш мумкин эмас. Тақиқ байрам арчалари ва дарахт шоҳларига ҳам тегишли.
Тақиқ нафақат самолётларга, балки барча турдаги транспорт воситаларига — кемалар, йўловчи вагонлари, автомобиллар, вагон-ресторанлар, шунингдек, почта жўнатмаларига тегишли.
Изоҳ (0)