Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Милан шаҳрида электросамокатлар ижараси билан шуғулланувчи компаниялар фаолиятига тақиқ қўйилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Маълумотларга кўра, бу каби тақиқлар Италияда самокатлар учун аниқ бир қоида ишлаб чиқилмагунига қадар давом этади.

Жорий йилнинг июнь ойида Италияда электросамокатларни пиёдалар ва велосипед йўлакларида тезлигини 30 километр/соатдан оширмаган ҳолда ҳайдаш бўйича фармойиш қабул қилинганди. Бироқ шунга қарамай ҳар бир коммуна алоҳида ўз қоидасини ўрнатишини талаб қилади.

Июль ойининг охирларида Милан самокатларда соатига 6 километр тезликда пиёдалар йўлаклари бўйлаб ҳаракатланишни синовдан ўтказган эди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги бир неча йил ичида Европада электросамокатлар анча оммалашган бўлиб, улар сабаб тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов