Сванховддаги Норвегия тадқиқот станцияси 9—12 август кунлари ҳавода одамлар ва атроф-муҳит учун хавфли бўлмаган «кичик миқдордаги радиоактив йод»ни қайд этди, деб ёзади Meduza.
Станция Норвегия шимолида — Россиянинг Мурманск вилояти билан чегарада жойлашган.
Норвегия ядро ва радиация хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, топилма Архангелск вилоятидаги ракета двигатели синовлари чоғидаги портлаш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги аниқланганича йўқ. Радиоактив йод Норвегия станциялари томонидан йилига бир неча марта қайд этилади, буни кўпинча фармацевтик препаратлар ишлаб чиқариш билан боғлашади, дейилади хабарда.
Архангелск вилоятидаги ҳарбий полигонда портлаш 8 август куни юз берган эди, унинг оқибатида беш нафар олим ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)