Американинг Огаё штатида бир бола ибтидоий даврга тегишли улкан ҳайвон тишини тасодифан топиб олди. Бу ҳақда Clevelанд19 хабар бермоқда.
Июль ойида 12 ёшли Жексон Хепнер Холмс округида дам олаётиб, сойдан қимматли қазилмани топиб олди. Оила топилмани Колумбус шаҳри музейига ўрганиш учун юборди. Мутахассислар фикрича, бир неча минг йиллик тарихга эга улкан тиш тукли мамонт ёки мастодонтга тегишли бўлган.
«Бу тишни тез орада қайтариб оламан, деган умиддаман, — деб ёзди Хепнер экспертларга йўлланган хатида. — Мен уни дўстларимга кўрсатмоқчиман». Болакай хатига ҳайвоннинг қолдиғи топилган жой схемасини чизиб илова қилди.
Изоҳ (0)