Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади. Бу ҳақда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар берди.

Фото: Staren

Янги нархга кўра бир метр куб совуқ сув 310 сўм + 100 сўм махсус устамани ташкил қилади. Ҳозирда ушбу қиймат 280 сўм + 100 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, канализация нархи бир метр куб учун 250 сўм + 100 сўмни (ҳозир 235 сўм + 100 сўм) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида Тошкентда совуқ сув нархининг ошгани ҳақида хабар аҳолига бир кун ўтгач эълон қилинган эди.