Тошкентда 23 ёшли фуқарони уриб, унга тан жароҳати етказган эркак ва аёл ушланди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
3 август куни тахминан соат 6:30 да Яккасарой тумани Муқимий кўчасида 27 ёшли Абдуқодир I. ва 25 ёшли Согдиана Р. жамоат жойида 23 ёшли Насибахон Й.га ҳужум қилиб, унга тан шикастлари етказган.
Натижада жабрланувчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилди. Ўтказилган тадбирлар давомида Абдуқодир I. ва Согдиана Р. пойтахт ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)