Тошкентда яшовчи фуқаро ишонувчанлик оқибатида ҳам пулдан, ҳам автомашиналардан айрилди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2019 йил январь—июнь ойларида Сергели туманида 38 ёшли Хуршиджон К. таниши бўлган 47 ёшли Бахтиёр Х.га ҳар хил турдаги 3 та автомобиль — Cobalt, Nexia ва Spark’ни у учун харид қилишини ваъда қилган.
Бунинг учун у Бахтиёр Х.дан 19 350 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдасида турмаган Хуршиджон К. харид қилинган автомобилларни бошқасига сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)