Уругвайлик машҳур футболчи Диего Форлан фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. 40 ёшли ўйинчи бу ҳақда El Observador'га берган интервьюсида айтди.
Бу он эртами-кеч келиши керак эди. Мен профессионал футболдан кетяпман. Хайрлашув ўйинида иштирок этишни режа қиляпман, бу ўйин катта эҳтимол билан Уругвайда бўлади.Маълумот ўрнида, фаолиятини Уругвайнинг «Индепенденте» клубида бошлаган Диего «Манчестер Юнайтед», «Атлетико» ва «Интер»даги фаолияти билан машҳур. Унинг сўнгги иш жойи Гонконгнинг «Китчи» клуби эди. Форлан Уругвай терма жамоасида 112 та ўйин ўтказиб, 36 та голга муаллифлик қилган.Диего Форлан, футболчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)