Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ҳиндистонда оёқлари чатишиб кетган - «сув париси» кўринишидаги чақалоқ дунёга келди, деб ёзади Sputnik.

 

Қайд этилишича, Уттар-Прадеш штатининг Лакхимпур-Кхери округида истиқомат қилувчи 22 ёшли аёл сиреномелия ёки сув париси синдроми деб аталувчи хасталикка чалинган чақалоқни дунёга келтирган

​Гўдак дунёга келгандан кейин бир соат ўтгач вафот этган. Шифокорлар унинг жинсини аниқлашга улгуришмаган.

Сув париси синдроми юз мингта ҳолатдан биттасида учрайди ва одатда буйрак ҳамда сийдик пуфаги тўғри ривожланмаганлиги туфайли чақалоқлар одатда бир сутка ичида вафот этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар