Покистонда ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида ўн етти киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади «ТАСС».
Reuters агентлигининг маълум қилишича, ҳаво кемаси мамлакат шимолидаги Равалпинди шаҳри узра машғулот парвозини амалга ошириш вақтида ҳалокатга учраган. Самолёт тури ҳақида маълумот йўқ. Содир бўлган ҳалокатдан сўнг, одамлар истиқомат қиладиган даҳада ёнғин юзага келиб, бир нечта бинога зарар етган. Айни вақтда ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинган.
Покистонлик ҳарбийларнинг сўзларига кўра, ҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 5 киши ва 12 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Самолётнинг қулашига нима сабаб бўлгани номаълум.
Изоҳ (0)