Москва судлари 27 июль куни ўтказилган норозилик намойишларида қатнашган 40 дан ортиқ одамни ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар беради Meduza.
Шунингдек, қўлга олинганларнинг 79 нафари жами 1 миллион 339 минг рубл жаримага тортилган. Кўриб чиқилган ишлардан бири тўхтатилган.
Ҳибсга олинганлар орасида Москва шаҳар Думаси депутатлигига номзодлар Илья Яшин, Иван Жданов, Константин Янкаускас, Александр Соловьёв, сиёсатчи Владимир Милов ҳам бор.
27 июль куни мустақил номзодларни Москва шаҳар Думасига сайлаш бўйича ўтказилган норозилик намойишлари шаҳар ҳокимияти билан келишилмаган ҳолда ўтказилган. Кун давомида жами 1300 дан ортиқ одам қўлга олинган.
Изоҳ (0)