27 июль куни соат 11:10 атрофида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 61 ёшли Х.Ж. уйида ўзаро жанжал туфайли рафиқаси 58 ёшли Д.Х.нинг танасини турли жойларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Аёл касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ж. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)